Дастлаб ушбу автобус энг қисқа йўналиш бўлмиш №41 да синаб кўрилади. Бу хақда АЖ «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизматига асосланиб Spot хабар берди.
Тошкент шахар хокимлиги ва Белорусьнинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги келишувга асосан, шахар хокимияти электробусларни синаб кўришга қарор қилди.
Бир йил олдинга келишувга кўра, компания томонидан тақдим этилган элктробус шахар шароитида синаб кўрилади. Агар у синовдан яхши ўтиб, натижалар кутилганидек бўлса, музокоралар кенгайтирлаган тартибда давом этади.
«Белкоммунмаш» бош директори Spot га хабар қилишича, электробус — инновацион экологик транспорт тури бўлиб, 5-7 минут давомида олган қуввати билан 15 км гача бўлган масофани босиб ўтиши мумкин. Электробус видео кузатув, GPS-навигация ва иқлим назорат тизимларига эга.
АЖ «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизмати синов электробус Тошкентга етиб келгани ва ташкилий ишлар олиб борилгани, хусусан шахарнинг иккита жойида қувватлаш станциялари ўрнатилгани хақида хабар қилди.