Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу хақда Марказий банк Бошқарув кенгаши 10.08.2019 куни 10/8 сонли қарор қабул қилди.
Ушбу низом Марказий банк томонидан 22.02.2000 й. № 429 сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, у тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
Кредит сиёсати нима ?
Банкнинг кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир.
Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши лозим.
Қандай ўзгартириш киритилди ?
- Йил давомида заруратга кўра кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Агар кредит сиёсатининг аксарият кисмига (50 фоиздан кам бўлмаган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган булса, бунда кредит сиёсатини янги тахрирда кабул килиш максадга мувофик
- Кредит сиёсати, унга киритилган ўзгартириш ва кўшимчалар ёки унинг янги тахрири банк Кенгаши томонидан тасдиклангандан сунг 15 кун ичида Марказий банкка такдим этилади. Агар Банк Кенгаши томонидан банкнинг кредит сиёсатига ўзгартириш ва кўшимчалар киритилмаслиги хақида да карор кабул килса, ушбу карор кабул килинган кундан эътиборан 15 кун ичида Марказий банкка Кенгашнинг мажлис баёнидан кучирма такдим этилади
- Кредит сиёсати банкларга такикловчи куйидаги коидаларни уз ичига олиши керак: жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (карзлар) бериш ва кредитлар (карзлар) буйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада хлсобга олиш; илгари олинган кредитлар (карзлар) буйича сундирилмаган муддати утган карздорлик мавжуд булган такдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар курсатиш.”.