Телеграм каналимиз

Банклар ҳафта ичида : 9-15 сентябрь

Bank va biznes тугалланган хафтадаги банк сохасидаги сўнги янгиликлар билан таништиради. Бундан олдинги 1-8 сентябрь кунлари шарҳи билан мана бу ерда танишиш мумкин.

“Агробанк” Имкон омонати расмийлаштириш муддатини узайтирди

Имкон ” омонатини йилнинг охиригача расмийлаштириш мумкин бўлди. Омонатни масофадан туриб очиш мумкин. Шартлари қуйидагича:
Муддати – 13 ой ва 18 ой
Фоиз ставкаси — 22 % ва 23 %
Минимал миқдори — 1 000 000 сўм

Алоқабанк янги Ria Money Transfer пўл тизимига уланди

Банк дунёнинг 160 та давлатида ишлайдиган тизимига уланди. Ria Money Transfer тизими дунёнинг 3 та етакчи пул ўтказмалари тизимиларидан бири хисобланади.

“Ҳамкорбанк” AТБнинг Қарши шаҳрида минтақавий филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қашқадарё минтақавий филиали очилиши билан «Ҳамкорбанк»нинг филиалларини умумий сони 43 тага етди, хизмат кўрсатиш пунктларининг умумий сони эса 200 тага етди. Янги филиалида жисмоний ва юридик шахслар банк хизматларининг барча турларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

«Ипак йўли банк» «яшил» иқтисодиётни молиялаштириш учун ЕТТБ билан 5 миллион АҚШ долларлик шартнома имзолади.

AИТБ Ипак Йўли ва ЕТТБ ўртасида имзоланган шартнома асосан кичик корхоналарга «яшил» иқтисодиётни молиялаштириш механизмига (ГЕФФ) йўл очиб, энергия самарадорлигини ва қайта тикланадиган енергия манбаларига сармоя киритиши имкониятини яратди.

ЕТТБ кредит линияси доирасида муваффақиятли амалга оширилган лойихаларнинг ташаббускорларига кредит миқдорининг 10 дан 20% гача грант маблағлари берилиши мумкин.

«Ипотека-банк» янги «MUSTAQILLIK» тариф режасини тақдим этади

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан 2019 йил 30 сентябрга қадар банкимизда бирламчи ва иккиламчи ҳисобварақларини очиб, “Интернет-банк” тизимига уланган тадбиркорлик субъектларига “дебет айланмалари” учун хизмат ҳақи дастлабки 4 ой давомида мутлақо бепул тақдим этилади.

«Трастбанк» Тошкент шаҳрида янги банк хизматлари маркази очди

«Next» ва «Бешқайрағоч» банк хизматларида омонат ва кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмаларидан фойдаланиш, хорижий валюта айирбошлаш, ҳисоб рақам очиш, коммунал тўловлар ва бошқа барча турдаги банк хизматларини амалга ошириш мумкин.

ЎзCҚБ халқаро пул ўтказмалари хизмати бўйича SalamPay тизимига уланди

Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондан Россияга кетган меҳнат мигрантларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида SalamPay тизимига уланди. Меҳнат мигрантлари томонидан юборилган маблағлар Ўзбекистонда Ўзсаноатқурилишбанкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида Contact тизими орқали олинади.

Банк сохасига оид бошқа янгиликларни сайтнинг Банклар бўлимида кузатиб боринг

Телеграм каналимиз