Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистондан Россияга кетган меҳнат мигрантларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида SalamPay тизимига уланди.
Мазкур тизим халқаро пул ўтказмалари хизматига мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги афзалликларга эга:
- Мижоз банк шохобчасига ташриф буюрмайди;
- Хизматдан Россиянинг исталган ҳудудида туриб, онлайн фойдаланади;
- Хизмат учун қўшимча ҳақ тўламайди;
- Тизимдан фойдаланиш учун исталган тилни (ўзбек ва рус) танлаш имкони мавжуд.
Бунда фақат Россиядаги юртдошларимиз ўз мобил алоқа воситаси (Андроид)га SalamPay мобил иловасини юклаб олса кифоя.
Меҳнат мигрантлари томонидан юборилган маблағлар Ўзбекистонда Ўзсаноатқурилишбанкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчаларида Contact тизими орқали олинади.
Ўтказма суммаси (пул маблағи) олувчига ўтказилгунга қадар илова балансида сақланади. Шу боис агар тизим фойдаланувчиси пул ўтказмасини бекор қилмоқчи бўлса, дастурдаги “қайтиш” тугмасини босиши лозимдир.