Телеграм каналимиз

Ўзбекистонда йил охиригача биринчи «рақамли банк» ишга тушади

Фото www.pymnts.com

Белорусиянинг LWO компанияси Ўзбекистонниг йирик банкларидан бири учун «рақамли банк» ишга туширади. Бу хақда Белорусиянинг Общенациональное телевидение канали хабар бермоқда.

«Хозир биз музокараларнинг якунловчи босқичидамиз. Биз биринчи (дастурий) махсулотлар 4-5 ой ичида амалиётга киритишга тайёр бўлади деб хисоблаймиз. Лойихани ўзи эса 12 ойга мўлжалланган», – деб қайд этган эди LWO вакили.

Махсулот сунъий ақлга эга бўлиб, молиявий амалиётлар нейрон тармоқлари орқали амалга оширилади. Ишлатиш учун тайёр бўлган рақамли банк шу йилнинг охиригача ўрнатилади.

Телеграм каналимиз