Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь-август ойларида автомобил саноатидаги ишлаб чиқариш ҳажмини эълон қилди.
Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда, 2019 йилнинг январь – август ойларида ўсиш енгил автомобил ишлаб чиқаришда 49.5%, автомобил двигателлари ишлаб чиқариш 53,5 га ошди.
Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 172 748 минг дона тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида 115 542 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган эди.
Шунингдек, қўмита январь – август ойларида 3 450 та юк автомобиллари, 983 та трактор ишлаб чиқарилгани маълум қилди.