UzAuto Motors компанияси харидорларга муддатли тўлов шартлари асосида Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларининг эгасига айланишни таклиф қилади.
Ушбу автомобилларнинг 50% тўлаш тўлаб уларнинг эгасига айланиш мумкин. Қолган суммани 2 йил давомида белгиланган чакана нархларда фоизсиз тўлаш имконияти тақдим этиляпти.
Автомбилнинг қолган суммасини муддатидан олдин тўлаш учун ҳам ҳеч қандай чекловлар ҳам йўқ. Муддатли тўловни расмийлаштириш учун автомобилингизни мажбурий суғурта қилишингиз лозим бўлади.
Бундан ташқари автомобилга 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор чегирмадан фойдаланган ҳолда мазкур автомобилларни қуйидаги нархларда харид қилиши мумкин:
Tracker MT – 165 млн. сўм
Tracker AT – 190 млн. сўм
Malibu Turbo 1,5 – 250 млн. сўм.
Акция жорий йилнинг 18 дан 30 сентябригача амал килади. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган!