Адлия вазирлиги “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акциясини бошланганини эълон қилди..
Мазкур лойиҳа доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди. Ушбу акция октябрь ойи давомида ўтказилади.
Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.
Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишиш мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин: http://bit.ly/2lSYnc5
Бундан ташқари, мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тадбиркорларнинг ноқонуний ҳомийликка жалб қилишнинг ҳар қандай кўриниши юзасидан @tadbirkor_adliyabot ёки 1008 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида жавобгарлик белгиланганлини хам Адлия вазирлиги эслатиб ўтди.