Телеграм каналимиз

Тараққиёт даври 2019 : Иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилиш таҳлили

Мамлакатимизда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишлари” бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Қуйидаги инфографика орқали улар билан танишинингиз мумкин.

Ўзингизга маълум, 2019 йил охирлаб бормоқда, айни пайтларда Ҳаракатлар стратегиясини 2020 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Барча соҳадаги экспертлар, вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан таклиф ва фикрлар ўрганиб чиқилмоқда.
Мамлакатимизда турли соҳаларда фаолият олиб бориб, ўзининг соҳасида етук бўлган мутахассислар ёки экспертлар бор ва улар бошқалар кўрмаётган муаммоларни ва уни қандай йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини кўра биладилар.

Мамлакатимизнинг ривожига дахлдор бўлган ҳар бир шахс ушбу Дастурни ишлаб чиқилишида билвосита бўлса ҳам иштирок этиб, ғоя, фикр ёки таклифларини билдириш орқали ўз ҳиссасини қўшиши муҳим деб ҳисоблайман. Шу жиҳатдан, агар сизда ҳам таклиф ва фикрлар бўлса, таклифингизни қуйидаги шаклда ишлаб чиқиб, @the_economistuz га телеграм орқали юборишингиз мумкин:
Амалга ошириладиган тадбир:
Ҳужжат шакли:
Амалга ошириш механизмлари, кутилаётган натижа:

 
 
Телеграм каналимиз