Телеграм каналимиз

МИБ томонидан “Қишлоққурилишбанк” фойдасига 3,5 миллиардга яқин кредит қарзини ундирди

 

 

 

 

 

Бухоро вилояти иқтисодий судининг жорий йил 20 февраль кунги ижро варақасига асосан, қарздор “OTEL NUKUS” МЧЖ дан ундирувчи АКБ “Қишлоққурилишбанк” Нукус филиали фойдасига 3 млрд. сўм асосий қарз, 337 млн. 303,4 минг сўм кредит фоизи, шунингдек, устама ва почта харажатларини ундириш, ундирувни эса гаровга қўйилган меҳмонхона ва кафе биносига қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига 7 март куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга суд қарорининг ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилади ва бир неча бор огоҳлантирилади.

Лекин, огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарздорлиги қопланмаганлиги сабабли, гаровдаги меҳмонхона ва кафе биноси бўлим давлат ижрочилари томонидан гаровга қўйилган 3,9 млрд. сўмлик меҳмонхона ва кафе биноси хатловга олинди.

Хатланган меҳмонхона ва кафе биноси қисқа муддат ичида электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқарилиб сотилди.

Натижада, 3 млрд. 337 млн. 303 минг сўмлик кредит қарздорлиги банк фойдасига тўлиқ ундирилди.

Телеграм каналимиз