Бугун Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисига киритилган 5 та қонун кўриб чиқилди.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида
Қонуннинг мақсади – омонатчилар ҳамда банк хизматларидан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда молия муассасаларининг барқарорлиги ва улар ўртасидаги соғлом рақобатни таъминлаш.
У банк фаолиятига рухсат бериш шартлари, Ўзбекистон Республикасида ушбу фаолиятни амалга ошириш, шунингдек банкларни қайта ташкил этиш ва тугатиш борасидаги муносабатларни тартибга солади.
Валютани тартибга солиш тўғрисида
Қонун мамлакатда резидентлар ва норезидентларнинг ўз валюта бойликларига бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни ҳамда валютани тартибга солиш ва унинг назоратига доир вазифаларнинг қонуний ечимини таъминланишга қаратилган. Натижада валюта операцияларини амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағларини эркин тасарруф этишлари бўйича барча ҳолатларнинг қонунчилик меъёрлари билан қамраб олиниши таъминланмоқда.
Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида
- тўлов тизимларига ва уларнинг таркибий қисмларига нисбатан талаблар ўрнатилмоқда.
- тизимларни назорат қилиш ва кузатиб борилиди,
- тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензияга эга бўлади
- электрон пуллар ҳамёни соҳибларини идентификациялаш тартибини белгиланади
- хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминланади
Ушбу Қонун билан тўлов ва тўлов тизимлари соҳасида ягона ахборот ва ҳуқуқий муҳит яратилиши, Марказий банк томонидан тўлов хизматлари бозорининг самарали тартибга солиниши таъминланади.