Адлия Вазирлигининг Huquqiy ahborot канали ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари хақида маълумот берди:
▫️Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил
▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил .
▫️Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил .
▫️Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил .
▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил .
▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил
▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил .
▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил
▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил .
▫️Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил