Телеграм каналимиз

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг ва “Спарк” автомобили ютиб олинг

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоцияцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” мавзусида энг яхши видеороликлар танлови ўтказилмоқда. Бу хақда Тошкент шахар хокимлиги хабар берди.

Танловда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда мустақил ижодкорлар ўзларининг турли мавзу ва жанрдаги ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов номинациялари:

  • «Ўзбекистон гастрономик туризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон экологик туризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон МИCЕ туризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон зиёрат туризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон тиббий туризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон этнотуризми» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон агротуризми» – 15 млн. сўм;
  • «Меҳмоннавозлик санъати» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистон ҳудудларининг туристик салоҳияти» – 15 млн. сўм;
  • «Ўзбекистонда хавфсизлик» – 15 млн. сўм.

Бош мукофот ғолибига “Спарк” автомобили берилади.

Танловда иштирок этиш учун ижодий ишларни HD форматда DVD дискда, иштирокчининг паспорт нусхаси билан биргаликда 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар тақдим этиш лозим.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” мавзусидаги ижтимоий телероликлар танлови ташкилий қўмитаси номига, 700000, Тошкент шаҳри, Ҳамид Олимжон майдони, “Poytaxt” бизнес мажмуаси, Ғарбий томон, 4-йўлак, 2-қаватга “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда ёки шахсан юборилиши мумкин.

Қўшимча маълумотларни (71) 237-28-33, (95)193-21-02 телефон рақамларидан билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз