Телеграм каналимиз

Япония электробуслари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Президент матбуот хизмати хабар беришича Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилиши мумкин. 

Жорий йил охирида Президентимизнинг Японияга ташрифи режалаштирилган бўлиб, унга тайёргарлик доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилган.

Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик ҳамда Япония билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати бўйича маълумот берилди.

Телеграм каналимиз