Телеграм каналимиз

Марказий банк раиси ўринбосари «Марказий банк ва тўлов ташкилотлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлмайди»

Президент томонидан 1 ноябр куни имзоланган «Тўлов ва тўлов тизимлари» хақидаги қонун тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Ушбу қонунга кўра МБ айни бир пайтда хам регулятор хам тўлов тизими операторига айланди.

6 ноябр куни ташкил этилган пресс конференцияда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зохидов хозирги кунда тўлов тизимларидан миллионлаб одамлар фойдаланётганини айтиб ўтди.

Тўлов ташкилотлари ахолига хизмат кўрсатишда уларнинг шахсий маълумотлари ва банк хисоб рақамларини фойдаланиши сабаб кўплаб рисклар келиб чиқади.Янги қонун ушбу рискларни камайтиришга қаратилган, деб қайд этди МБ раиси ўринбосари .

«Хозирги кунгача тўлов ташкилотлари фаолиятини тартибга соладиган ягона қонун йўқ эди Улар асосан қонун ости хужжатлари билан назорат қилинар эди. Янги қонун лойихаси ушбу сохани тартибга солиш билан биргаликда, ундаги иштирокчиларнинг имкониятларини оширади. Хусусан, тўлов ташкилотлари микромолия хизматларини кўрсатиш хуқуқига эга  бўлишди. Бу сохада катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин : агар оддий  микрокредит ташкилоти бир кунда 10- 20 одамга хизмат кўрсата олса, тўлов  тизимлари ўзининг ИТ-технологиялари орқали бир неча минут ичида микроқарз бера олади».

Спот нашри мухбирининг Марказий банк томонидан ишга туширилган тўлов тизими бозор иштирокчилар учун нотенг шароитлар яратилишига олиб келмайдими деган саволига,
МБ раиси ўринбосари «Умуман йўқ»деб жавоб берди.

«Humo яраталишидан олдин бозорда фақат битта тўлов тизими оператори бор эди, хеч ким альтернатив тизим яратиш ташаббуси билан чиқмаган эди. Бу харажати ангачина кўп бўлган, узоқ ва қийин жараён. Агар МБ бу ташаббусни ўзига олмаганда эди, менимча, яқин орада иккинчи тизим ишга тушмас эди. Биз учун бозорнинг ривожланиши муҳим. Агар биз Humo учун бошқаларга нисбатан
яхшироқ шароит яратиб берсак, бу бозор ривожи учун зарарли бўлади,- деб қайд этди регулятор вакили.

Шунингдек, МБ финтех компанияларни тўлиқ қўллаб қувватлашга ва уларга имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлиги билдирди. Бундай компаниялар банкларга нисбатан бир қанча устунликларга эга:
улар бозорга кўпроқ мослашганроқ бўлади, инноватив ғояларни тезроқ киритади,ахолига қулайроқ хизматлар кўрсатиши айтиб ўтилди.

Қонун эълон қилиган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.МБ ишонтиришича, сохадаги компанияларда лицензия олиш учун етарлича вақт бўлади.

Қонун билан мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.  

ТЎЛОВЛАР ВА ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Телеграм каналимиз