Bank va biznes тугалланган хафтадаги банк сохасидаги сўнги янгиликлар билан таништиради.
Сбербанк-Aгробанк онлайн пул ўтказмалар хизмати йўлга қўйилди
Жорий йил 27 ноябръ куни Aгробанк томонидан республикада биринчи бўлиб йўлга қўйилган “Сбербанк-Aгробанк онлайн пул ўтказмалар” янги хизмат тури тақдимоти ўтказилди. Ушбу хизмат Ўзбекистон ва Россиянинг иккита йирик банклари ҳамкорлиги доирасида ишлаб чиқилди.
Эндиликда пул ўтказмалари ва қабул қилувчилар пул жўнатиш ва олиш учун банк филиалларига ташриф буюришлари шарт эмас – энди пуллар Россиядан Ўзбекистонга 24 соат давомида ҳамда дам олиш кунлари ҳам жўнатиш мумкин.
Жараён автоматлаштирилган бўлиб, Россиядаги барча Сбербанк филиалларида ёки “Сбербанк Онлайн” мобил иловаси орқали амалга оширилади. Маблағлар Россия рублини автоматик равишда олувчининг Aгробанкда очилган “Ҳумо” пластик картасига сўмда ўтказиб берилади.
«Asaka» банк танлов эълон қилди
«Asaka» Maestro, MasterСard (Standart, Business, Platinum, World)
карталарига дизайн ишлаб чиқиш бўйича танлов элон қилди. Таклифлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин :
Тошкент шахри, Миробод тумани , Нукус кўчаси 67- уй. Таклифлар 2019 йил 5 декабрь соат 17 00 гача қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумот учун телефон :
(0378) 120-26-24, 120-26-23.
E-mail: office@asakabank.uz
Asia Alliance Bank — энг яхши банк
«The Banker» журнали 2019 йилдаги энг яхши банклари номини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда Asia Alliance Bank — энг яхши банк деб топилган.
Рейтингдаги бошқа банклар билан танишиш мана бу ерда : ww.thebanker.com
“Ипотека-банк” АТИБ «Paysend» билан ҳамкорликда пул ўтказмалари хизматини тақдим этди
«Paysend» пул ўтказиш хизмати Ўзбекистондаги «Ипотека-банк» АТИБ ҳамкорлигида ҳамда техник интегратор корхона PAYMO кўмагида халқаро онлайн пул ўтказмалари таклиф қилмоқда
Мазкур хизмат орқали фойдаланганда пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюриш шарт эмас. Энди Ўзбекистонда пул ўтказмаларини онлайн тарзда paysend.com сайти орқали амалга оширишингиз ёки App Store/Google Play дан «Paysend» иловасини юклаб олишингиз кифоя.
«INFINBANK » дан ютуқли ўйин ва муддатли депозитлар
Декабр ойида InfinBANK ўзининг 12 ёшини нишонлайди ва қимматбаҳо совғалар билан ўйналадиган совринли ўйин ўйналишини эълон қилди.
⠀
25 ноябрдан 24 декабргача InfinBANK банкида ҳар қандай VISA Card картасини очинг ва у билан бирга бепул UzCard картасини олинг.
Акция вақтида VISA картасини очган барча мижозлар автоматик равишда банкнинг туғилган кунида ўйналадиган акция иштирокчисига айланади. VISA карталари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали банк сайтида олиш мумкин: https://www.infinbank.com/ru/private/cards/visa/?sphraseid=125450
“InFinBank” да ташкилотларнинг бўш нақд пулларини қулай шартларда жойлаштиришни таклиф қилмоқда.
Жойлаштириш муддати | Миллий валютада муддатли депозитларни жойлаштириш шартлари | Хорижий валютада муддатли депозитларни жойлаштириш шартлари |
---|---|---|
24 ой | Йиллик 18% | Йиллик 5% |
“Ипак Йўли” банки Visa виртуал карталари бўйича тўловлардан комиссия олмайдиган бўлди
“Ипак Йўли” банки қишқи байрамлар арафасида мижозлари учун акцияни эълон қилибти 21 ноябрдан 31 декабр 2019 йилга қадар “Ипак Йўли” банки Visa виртуал карталари бўйича барча тўловлар харидлар суммасидан 0,7% ўрнига БЕПУЛ амалга оширилар экан.
Ушбу давр ичида “Ипак Йўли” банки виртуал картасидан барча харидлар бўйича комиссияси 0% бўлади.
Капиталбанкдан болалар ва ўспиринлар учун карталар
Банк болалар ва ўсмирлар учун шахсий HUMO ва UzCard, шунингдек VISA Classic карталарини таклиф қилмоқда.
Нималар талаб қилинади
👉 10-16 ёшлилар учун – ота – онаси бири ва уларнинг паспорти ва ўзининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
👉 16-18 ёшлилар учун -эса фақат паспорт талаб қилинар экан
“Mikrokreditbank” дан “Кундан кун яхши ” янги омонат турини таклиф қилмоқда
Омонат турига маблағлар нақд пулда ёки нақдсиз шаклда қабул қилинади. Омонат суммаси – энг кам миқдори 100 000 сўм. Омонат муддати – 5 кундан 95 кунгача .Фоизи – yillik 17%, 18%, 21%.
Миллий банк филиаллари ичида энг яхшилари аниқланди
Миллий банки филиаллари ўртасида “Салес” танлови ўтказилмоқда. Унга кўра белгиланган номинациялар бўйича ҳар ой энг илғор ходим аниқлаб борилади. Сентябр ва октабр ойлари натижаларига эълон қилинди
«Қишлоқ қурилиш банк» Галаосиё филиали янги бинода иш бошлади
Банкнинг Галаосиё филиали янги маъмурий бинода иш бошлади. Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда банк Бошқаруви ва Бухоро вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, банк мижозлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Банк биноси замонавий банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган. Мижозларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. 24/7 режимида ишлайдиган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи шаҳобча кечаю кундуз узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.
“O’zsanoatqurilishbank” ATБ халқаро капитал бозорида облигация чиқарди. “SQB Premium” дастури фойдаланувчилари кўпайди
Лондон фонд биржасида “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБнинг 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари чиқарилди.
Банк Ўзбекистондаги Корея бизнес ассоциацияси аъзолари ҳамда “Annexure Financial Solutions Ltd” (Gonkong)” компаниясига “СҚБ Премиум” дастури асосида индивидуал ёндашувлар асосида корпоратив ва чакана банк хизматларини тақдим этишни бошлади. Бунда анъанавий банк-молия хизматлари бошқа хизматлар билан бир қаторда мажмуавий тарзда таклиф этилади.
Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахслар учун “Траст-25” ва “Online Траст-25” муддатли омонатларини жорий қилди.
“Траст-25” муддатли омонатининг минимал миқдори 1 000 000(бир миллион) сўм. Омонатга бадал киритилган кундан бошлаб 24 ой муддатга қабул қилинади. Омонатнинг дастлабки 12 ойи давомида ҳар ойда бир марта қўшимча бадал киритилиши мумкин. Омонатнинг фоиз ставкаси йилда 365 кун ҳисобидан йиллик 22% фоиз этиб белгиланган.
“Online Траст-25” муддатли омонатининг минимал миқдори 500 000 (беш юз минг) сўм. Омонат «Trust PAY» мобиль иловаси воситасида киритилади.
Омонатга бадал киритилган кундан бошлаб 24 ой муддатга қабул қилинади. Омонатнинг дастлабки 24 ойи давомида ҳар ойда бир марта қўшимча бадал киритилиши мумкин.Омонатининг фоиз ставкаси йилда 365 кун ҳисобидан йиллик 22% фоизни ташкил этади.
Омонатлар “TrustPay” мобиль иловаси орқали киритилади, омонат бўйича операцияларни 24 соат давомида, ҳатто дам олиш ва байрам кунлари ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда маблағ оферта омонатига қўйилган кун календарь кун ҳисобланади, яъни соат 23:59:59 дан кейин кирим қилинган оферта омонати кейинги календарь кунда кирим қилинган деб ҳисобланади.
Туронбанк ўзбек лимонини жаҳон кўргазмаларига олиб чиқмоқда
“Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси” билан ҳамкорликда банк Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўз ишини бошлаган “World Halal Summit” да иштирок этмоқда
Халқ банкидан мигрантлар учун имтиёзли автокредит кредитлар. Пенсионерлар учун овердрафтли карталар
Кредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энгил автомашиналар сотиб олиш учун берилади. Кредит 36 ой муддатга ва 1 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредитнинг омонат миқдори автомашинанинг камида 35 фоизи миқдорида тўланади.
Халқ банки пенсионерлар картаси очиш ва пенсияни ойнинг бошида олишни таклфи қилмоқда.Карта очиш бепул, 5 йил муддатгача берилади.