Сенаторлар “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни кўриб чиқди.
“Бизнес юритиш” ҳисоботида мамлакатнинг кўрсаткичларини яхшилашга ёрдам беради
Қонун Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида мамлакатнинг кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган мақсадида ишлаб чиқилган.
Хусусан, Қонун билан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги атамаларни умумқабул қилинган стандартларга мувофиқлаштиришни, шунингдек банкротлик тартиб-таомиллари ҳар бир босқичи ўтиши муддатларини мақбуллаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Таянч тушунчалар кенгайтирилмоқда, жумладан, “бир турдаги кредиторлар” ва “тўлов қобилиятини тиклаш таомили” каби тушунчалар киритилмоқда.
Янги нормалар қўшилмоқда
Қонунга қуйидаги нормалар белгилашни назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда:
- қарздорнинг банкротлик аломатлари тушунчасини кенг ёритиб бериш
- мажбуриятларни бажариш муддатлари
- шаҳарни ташкил этувчи корхонага ҳамда унга тенглаштирилган корхонага қўйилган талаблар миқдори
- қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан талаблар миқдори
- суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмасига суд бошқарувчиси номзодини иқтисодий судга таклиф қилиш ҳуқуқини бериш
- қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиш бўйича вақтинчалик, санация қилувчи, ташқи ва тугатувчи бошқарувчининг мажбурияти ва бошқалар назарда тутилган.
Қонун мамлакат қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.