Телеграм каналимиз

UMS ребрендинг ўтказди : янги ном, хизматлар ва ривожланиш босқичи

Бугун Тошкентда ўтган тақдимотда UMS компанияси ребрендинг ўтказди ва янги турдаги хизматлар ва маҳсулотларни таништирди. Бу ҳақда Spot нашри маълум қилмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатда кўп нарса ўзгарди ва UMS бренди ўзини оқламай қўйди. Шу муносабат билан, замонавийроқ ва компаниянинг янги фалсафасини яхшироқ акс эттирадиган янги брендни ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Тақдимотда таъкидланишича, нафақат ном ўзгармоқда – компания аслида ривожланишнинг янги босқичини бошламоқда, бу эса инновацион маҳсулотларнинг кенг миқёсли экотизимини яратишга олиб келади.

Бренднинг пайдо бўлишини тушунтирган ҳолда, компания бу «Ғамхўрлик орқали ривожланиш» фалсафасига асосланганлигини айтди. Ребрендинг билан шуғулланувчи Artógraph студиясининг директори Искандер Хаитбаев одамлар энди соддаликни тобора кўпроқ қадрлай бошлаганларига эътибор қаратди.

“Биз шаклнинг соддалиги ва компаниянинг ижодий интилишларини бирлаштиришни хоҳладик. Натижада биз иккита асосий элементнинг – «мобиуз» сўзининг ва ундан юқорига қараб кўтарилган нурларнинг органик бирикмаси вариантини олдик «, – дея тушунтирди Хаитбаев.

Mobiuz, шунингдек, ўзининг тизери ҳақида ҳам гапирди. Маълум бўлишича, унинг давоми бор:

Тақдимот давомида mobiuz мобил алоқа операторидан турмуш тарзи операторига айлантирилаётгани ҳақида хабар берилди. Янги тарифлар аллақачон ишга туширилган, яқин орада янги мобил илова тақдим этилади. Компания , шунингдек телевидение, кино, мусиқа ва тўловлар учун ўзига хос хизматларни ишга туширганини эълон қилди.

Телеграм каналимиз