Ҳумо тўлов тизими эндиликда cash-in банкоматлари ёрдамида Ҳумо пластик карталарини пул маблағлари билан тўлдириш мумкинлигини хабар қилди.
⠀
Ҳозирда Республика бўйлаб 70 тага яқин cash-in банкоматларимиз ўрнатилган бўлиб, улар орқали мижозлар узлуксиз 24/7 амалиётлар амалага ошириши мумкин.
⠀
Нақд пул қабул функсияси бўлган банкоматлар (cash-in) — бу карта ҳисобларига нақд пулни қабул қилиш ускунаси билан жиҳозланган банкоматлар.
⠀
Аввалроқ, Ҳумо тўлов тизими Mastercard билан хамкорлик ыилишни бошлагани хақида хабар берган эдик.