Телеграм каналимиз

HUMO терминаллари Mastercard карталарини қабул қилишни бошлади

Фото : humocard.uz

3 декабрь куни, Ground Zero марказида HUMO миллий тўлов тизим ва Mastercard халқаро карталари ўртасидаги хамкорлик хақида хабар берилди. Пресс-брифингда МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов янгилик ҳақида маълумот берди.

Энди Мастеркард карталари эгалари тўловларни бутун мамлакат бўйлаб ҲУМО терминаллари орқали амалга ошириши мумкин.

“Мастеркард билан барча техник ишларни муваффақиятли якунлаб, уни ҲУМО тизимига жорий этдик, шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб ҲУМО терминаллари тармоғи доирасида Мастеркард карталаридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини мамнуният билан хабар қиламиз. Биз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам”, – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Янги функционални ишга тушириш учун банкка боришга эҳтиёж йўқ. HUMO терминаллари Mastercard карталарини тўғридан-тўғри қабул қилади

Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар тармоғи

“Биз Ўзбекистонда нақдсиз тўловлар ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини кўриб турибмиз ва айни пайтда ҲУМО тўлов тизими терминалларида Мастеркард карталарини қабул қилишнинг бошланиши каби муҳим маррага эришилганидан жуда мамнунмиз. БМПМ билан ҳамкорликда биз бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар тармоғини очмоқдамиз. Ишончим комилки, Мастеркард карталарининг ҲУМО терминаллари орқали қабул қилиниши Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва рағбатлантиришга кўмак беради, шунингдек ушбу янгилик тадбиркорлар ва савдо-хизмат соҳаси ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига умид қиламан», – дейди Мастеркард нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори Игор Степанов.

Комиссия тўловлари 1 % ва 1.5 %

Мastercаrd халқаро карталари орқали тўлов амалга оширилганда, мерчантов/савдо нуқталари умумий суммадан 1%, карта эгалари эса 1.5% миқдорда комиссия тўловлари тўлайди.

Телеграм каналимиз