Қозоғистондан 2019-йилнинг дастлабки 10 ойида хорижга жами 540,4 миллиард тенге (қарийб 1,4 миллиард доллар) халқаро пул ўтказмалари амалга оширилди. Мазкур пул маблағларининг 53 фоизи Россия ва Ўзбекистонга юборилган. Бу ҳақда biznesrivoj.uz хабар бермоқда.
2019-йилнинг январ—октабр ойларида Қозоғистондан Россияга 171,9 миллиард тенге (443,6 миллион доллар) пул жўнатилган.
Мазкур давр мобайнида Ўзбекистонга 119,6 миллиард тенге (308 миллион доллар) миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу ўтган йилга нисбатан 24 фоизга кўпроқ.
Кейинги ўринлардан Туркия (75,5 миллиард тенге), Қирғизистон (70,5 миллиард тенге) ва Хитой (28,7 миллиард тенге) жой олган.