Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди деб хабар берди Spot.uz
Унда янги стадионлар, футбол мактаблари қуриш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта тизимини жорий этиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирлар қаторида халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш кўрсатиб ўтилган.
Хусусан, букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиш белгилаб берилди.
“Букмекерлик компаниялари улар тақдим эта оладиган имкониятларни ҳисобга олганда, бугун буту дунёда футболни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бирига айланган”, – дейди ЎФА маркетинг департаменти бошлиғи Бахтиёр Мамедов.
Англия премьер-лигаси 20 та клубдан 9 тасининг ҳомийлари букмекерлик конторалари ҳисобланади. Дунёнинг 32 та мамлакатида букмекерликка рухсат берилган. Уларда футбол жадал ривожланяпти.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2007 йил 1 сентябрдан қимор ва таваккалга асосланган бошқа ўйинлар (шу жумладан, тотализатор)ни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тақиқланган эди.