Ўртача россияликнинг аҳоли жон бошига хисобланган бойлиги ривожланган давлатлар аҳолисининг бойлигининг атиги тўртдан бирини ташкил қилади. Бу ҳақда Жаҳон банки томонидан тузилган «Россия қанчалик бой?» ҳисоботида айтилган. Inc. ҳисобот билан танишиб, унинг эътиборга лойиқ жойларини эълон қилди.
Ҳисоботда тасвирланган бойлик инсон капитали, ишлаб чиқарилган капитал, табиий ресурслар ва соф ташқи активларни баҳолашни ўз ичига олади. Мутахассислар томонидан олиб борилган асосий кузатувлардан бири – реал даромадларнинг турғунлиги ва нефт нархининг пасайиши жами бойликнинг аввалги сезиларли ўсишини секинлаштирди.
Ривожланган давлатларга ( Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти аъзолари) инсон капитали бўйича етиб олиш учун Россияга тахминан 100 йил керак бўлади.
2000 йилдан бери Россиянинг умумий бойлиги 73 фоизга ўсиб, 1 306 триллион рублни ташкил этди. (тўртдан кўпроқ рубл). Ушбу даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткич 76 фоизга ўсди – 8,9 миллион рублгача. (152,5 минг АҚШ доллар). Aммо бу миқдор ИҲРТ га аъзо давлатлар (Aвстралия, Канада, AҚШ, Япония, Туркия, Исроил ва бошқалар) ўртача аҳолисининг бойлиги кўрсаткичининг тўртдан бир қисмига тенг.
Россия бойликларида инсон капиталининг ҳажми Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти мамлакатларидаги ўртача кўрсаткичдан ( 70 % ) анча кам эканлигини кўрсатди.
Мутахассислар, шунингдек, русларнинг умумий фаровонлигининг юқори ўсиш суръатлари 2000 йилларнинг бошларига хос бўлганлигини таъкидладилар. Энди улар, хусусан, инсон капитали соҳасидаги турғунлик ва нефт ва газ бойликларининг пасайиши туфайли камайди.
Жаҳон банки мутахассислари Россия ҳукуматига инсон капитали ошириш бўйича иш бошлашни маслаҳат беришади. Бунинг учун таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини яратиш керак.