Молия вазирлиги томонидан истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойихаси муҳокамага қўйилди .
Муҳокамага қўйилган қарор лойихасида Монополияга қарши курашиш қўмитасига икки ой муддатда маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари уларнинг рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат беришни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланди:
- меҳмонхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;
- ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;
- темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
- телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.
Шунингдек, қарор лойихасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:
- 2020 йил 1 апрелга қадар алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга, улар томонидан эса чакана савдо корхоналарига алкоголь маҳсулотларини электрон навбат орқали реализация қилиш порталининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;
- 2020 йил 1 декабрга қадар ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни моддий рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий илованинг жорий этилишини таъминласин.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда икки ой муддатда “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖни инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва тарихий аҳамиятини сақлаб қолиш шарти билан “ноль” қийматда сотиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.