Телеграм каналимиз

Нақд пул, пластик ёки қўл? Aмазон компанияси янги тўлов усулини таклиф қилмоқчи

Aмазон харидларни тўлаш учун кафта изини ўқийдиган касса терминалини яратади. Ушбу терминаллар истеъмолчиларга кредит карталар маълумотларини уларнинг қўлларига улаш имконини беради.

Маълумотлардан фойдаланган ҳолда компания ўз мижозларининг хатти-ҳаракатларини башорат қилувчи алгоритмларни такомиллаштириш имкониятига эга бўлади. Бу хақда WSJ ёзмоқда.

  • Технология хозирг кунда ривожланишнинг эрта босқичида бўлиб, у келажакда банк карталарини мижозларнинг биометрик маълумотлари билан боғлаш имконини беради.
  • Нашрнинг баъзи манбаларига кўра, компания қурилмалардан доимий харидорларга эга бўлган корхоналар фойдаланади деб умид қилмоқда: масалан, кафелар ва тез овқатланиш ресторанлари.
  • Терминалдаги маълумотлар «булут»да сақланиши мумкин. Шунда компания Aмазон веб-сайтидаги фойдаланувчи транзакциялари ҳақидаги маълумотни таққослаши ва реклама берувчилардан кўпроқ даромад олиши, мижозларнинг ҳатти-ҳаракатларини яхшироқ башорат қилиши мумкин, деди WSJ манбалари.
  • Aмазон ушбу лойиҳа учун Visa билан ҳамкорлик қилишни бошлади, бу эса терминаллар орқали транзакцияларни текширишга имкон беради. Манбаларга кўра, компания Mastercard билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Aмазон ўзининг Amazon Pay рақамли ҳамёнини яратмоқда. Бу фойдаланувчиларга нафақат Aмазон-да , балки турли хил онлайн-дўконларда харидларни тўлаш имконини хам беради.




Телеграм каналимиз