Телеграм каналимиз

UzAuto Motors сайтида буюртмаларни кузатиш хизмати ишга туширилди

Энди шартнома ҳолатини UzAuto Motors сайтида ҳам текшириш мумкин.

Аввал бундай имконият фақат @uzautosanoat_bot Telegram-боти ҳамда Uzavtosavdo иловаси орқали тақдим этиларди.

20 январдан эътиборан харидор шартнома ҳолатини UzAuto Motors компаниясининг http://uzautomotors.com/prices/info_cars ҳаволаси орқали ҳам текшириш имконига эга бўлди.

Бунинг учун харидор сайтнинг “Имзоланган шартноманинг ҳолати” бўлимига СТИР ҳамда шартнома рақамини киритиши кифоя.

Телеграм каналимиз