Телеграм каналимиз

Биринчи рақамли банк “ANOR BANK” га дастлабки рухсатнома берилди

Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида Марказий банк хабар берди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида рақамли банк “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Телеграм каналимиз