Телеграм каналимиз

Кичик саноат зоналарида ер участкалари 10 йилгача ижарага берилади

Ҳукумат қарори (134-сон, 09.03.2020 й.) билан Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар берди Huquqiy axborot

Низомга мувофиқ, кичик саноат зонаси (КСЗ) фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.

Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.

КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.

КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги дирекциялар томонидан бошқарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш дирекциянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Низом билан инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари белгиланди.

Низомга мувофиқ КСЗ ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.

Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари).

Ер участкасининг ижара тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.

Телеграм каналимиз