Телеграм каналимиз

АҚШ Федерал захира тизими ставкаларни нолгача туширди

АҚШ Федерал захира тизими ўзининг навбатдан ташқари йиғилишида федерал фондлар бўйича мақсадли ставкалар диапазонини 0—0,25 фозига қадар тушириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда регуляторнинг хабарида айтилган.

Федерал захира тизими иқтисодиёт «яқинда рўй берган воқеаларни бошдан кечириб бўлгани, шунингдек, максимал бандлик ва нарх барқарорлиги мақсадларига интилаётганига ишонч ҳосил қилгунига қадар» ставкаларни нолга яқин даражада ушлаб туриш ниятида.

Шунингдек, Федерал захира тизими иқтисодиётни коронавирус таъсиридан ҳимоя қилиш учун бир қатор қўшимча чораларни эълон қилди:

  • яқин ойларда у АҚШ давлат облигацияларидаги портфелини камида 500 миллиард долларга, Ginnie Mae, Fannie Mae ва Freddie Mac каби ярим давлат агентликлари томонидан чиқариладиган ипотека облигациялари портфелини эса камида 200 миллиард долларга оширади;
  • Ҳозирда ФЗТ баланси 2,5 триллион доллардан ортиқ давлат облигацияларини ва 1,37 триллион долларлик агентликларга тегишли ипотека қоғозларини ўзи ичига олган. Шунда қилиб, ғазначилик облигациялари портфели 3 триллион долларга қадар, ипотека қоғозлари эса — тахминан 1,6 триллион долларга ошади;
  • Шу билан бирга, ФЗТ активлари 4,3 триллион доллардан 5 триллион долларга қадар ўшиб, рекорд натижани қайд этади (бундан олдинги рекорд 2015 йилнинг январида қайд этилган).

Федерал захира тизими, шунингдек, банкларга «дисконт ойна» деб номланувчи тўғридан-тўғри кредит бериш шартларини ҳам ўзгартирган (худди 2008 йилги инқироздаги каби). Ушбу кредитлар ставкаси бирданига 1,5 фоиз пунктига — асосий ставка эса — 0,25 фоизга пасайтирилган. Бу дисконт ставкаларининг тарихий минимум ҳисобланади (ҳатто 2008—2009 йилларда 0,5 фоизни ташкил этган). Бундант ашқари ФЗТ бу турдаги заёмлар муддатини бир кундан 90 кунга қадар узайтирди.

Ўша пайтда AҚШ президенти Доналд Трумп регуляторнинг ушбу қарорини мамнуният билан қабул қилган, аммо Фед янада қатъият билан ҳаракат қилиш ва янада ставкаларни янада пасайтириш кераклигини таъкидлаганди. У буни бошқа давлатларда ставкалар тобора пасайиб бораётганини, бу «AҚШ учун адолатсиз» деб тушунтирганди.

Телеграм каналимиз