Телеграм каналимиз

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” : Озиқ –овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати озиқ –овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди деб хабар бермоқда .

Озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Телеграм каналимиз