Бу Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ҳажми 2015 йил даражасига кўтарилганлиги билан мос келади.
2019 йилда Россиядан Ўзбекистонга 4,7 миллиард доллар ўтказилди, бу хақда Россия Марказий банки маълумотларида келтириб ўтилган.
Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди (иккинчи ўринда Тожикистон – 2,5 миллиард доллар ўтказилди) ва умуман, барча давлатлар орасида иккинчи ўринда (биринчи ўринда Швейцария – 5,7 миллиард доллар ўтказилган).
Ўзбекистонга битта пул ўтказмасининг ўртача миқдори 374 долларни ташкил этди. Умумий миқдорнинг атиги 1,6 миллиард доллари Россия Федерацияси резидентлари томонидан юборилган, қолган 3,1 миллиард доллар норезидентларга (Ўзбекистон ва қўшни давлатлар фуқаролари) тўғри келади.
2019 йилда Россиядан Ўзбекистонга деярли ўн баравар кам маблағ – 333 миллион доллар ўтказилган.
Aгар ўтган йиллар билан таққосласанса, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўсиб бораётганини кўриш мумкин, аммо 2014 йил кўрсаткичига ҳали эришилмаган.