2020 йил 1 июлдан :
- 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик
- 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик
банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.
Эски намунадаги купюралар 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади.
Ушбу пуллар каъбул килинишида кушимча йигин ва чекловлар кулланилишига йук куйилмайди.
Марказий банк сайтида «Шу муносабат билан, эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларингиз мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз» дея хабар беради