Телеграм каналимиз

Мажбурий Ижро Бюроси ваколатлари кискаради

 2020 йил 18 июнь ПФ-6010 сонли “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Унга кура, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари бошка ташкилотларга ўтказилади:

  • Энергетика вазирлигига – электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар
  • “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига – электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва  ваколатлари
  • “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга – электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар
  • Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ – электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар

Телеграм каналимиз