2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентлардан хужжат кабул килиш 20 июнидан 20 июлига қадар онлайн тарзда булиб утади.
Олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида (хозирги холатда 111 500 сум) йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно).
Кириш тест синовлари таълим йўналишига караб иккита фандан ўтказилади, абитуриентлар 5 тагача таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.
Бунинг учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали махсус форма тулдирилади.
Бу тугрисида Huquqiy axborot телеграм канали куйидаги инфографикни такдим этди: