Телеграм каналимиз

2020 йил 20 июлдаги Президент видеоселекторидан янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида видеоселектор йиғилишида утказди. Куйида ушбу селекторда курилган масалаларни брифинг куринишида такдим этамиз:

  • Коронавирусга шубҳа бўлган барча беморларни инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз хам, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда, даволаш муассасаларига қабул қилиниши белгиланди
  • Пойтахтдаги 75 та поликиникада фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.
  • Хусусий клиникаларга ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат берилди, уларнинг рўйхати тузилмоқда
  • Тошкент шаҳрида 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди, ундаги тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади
  • ҳар бир махсус шифохонада банкларнинг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади
  • ПЗР-анализи олиш ва таҳлил жавобини Республика агентлигига юбормасдан, бевосита беморларга топширилади ва бу орқали таҳлил жавобларини кутиш даври қисқаради
  • Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та “Дамас” амбуланс машинаси ажратилди, шулардан 25 таси жойларга тарқатилди
  • янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти таъминлаш мақсадида фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилади.
  • Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясида операторларнинг сони 40 тадан 100 нафарга етказилди, бригадалар сони 250 тагача кўпайтирилди
  • Бош вазирга кислород концентраторларини қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди
  • шифохоналарга қўшимча 285 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппарати, 155 дона ўпкани ёрдамчи нафас олдириш ускунаси, 140 дона кислород концентратори, 200 та функционал ётоқлар билан таъминланди
  • “Ўзэкспомарказ”да беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 500 ўринли марказ ташкил қилинади
  • Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш жараёни учун 49 хил турдаги дори воситалари захираси яратилади.
  • Касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига оширилади
  • Сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилди.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Телеграм каналимиз