Телеграм каналимиз

Президент топшириғи: интенсив боғлар яратилиб, аҳолига 1-1.5 гектардан бўлиб берилади

2020 йил 23 июльда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказиб, унда асосан қишлоқ ва сув хўжалигидаги ислоҳотлар мухокама килинди. Куйида кутарилган масала ва вазифалар кискача мазмуни билан танишинг:

2019 йил 23 октябрдаги Президентнинг фармони билан кабул килинган «Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» буйича:

  • 2021 йил якунигача 3 минг гектарда плантация шаклида интенсив боғлар барпо этилади
  • ушбу ерлар янги тартиб асосида аҳолига 1-1,5 гектардан тарқатилади
  • натижада 2-2.5 минг оиланинг бандлигини таъминланади
  • Жиззах вилоятида келгуси уч йилда 120 минг гектарга якин ерда боғ ва токзорлар ташкил килинади, мойли экинлар экилади
  • Бу тажриба босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади
  • мева-сабзавотчилик кооператив ва кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 212 миллион доллар ажратилади
  • Жаҳон банки билан 500 млн долларлик келишув соҳани модернизациясига йуналтирилади
  • Жаҳон банкининг 124 млн долларлик инвестицияси ва Европа Иттифоқининг 2 миллион доллар гранти 8 та илмий-тадқиқот институти ва қатор ташкилотлар жиҳозланишига йўналтирилади

2020 йил 10 июлдаги Президент фармони билан тасдикланган 2020-2030 йиллардаги Сув хўжалигини ривожлантиришнинг концепцияси буйича кутарилган масалалар:

  • сув хўжалиги соҳаси 2025 йилгача рақамлаштирилади
  • сувни назорат қилиш ва ҳисобини онлайн юритиш дастури ишлаб чиқилади
  • 2 миллион гектарда сув тежовчи, шундан 600 минг гектарда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинади
  • натижада 7 млрд куб метр сувни иқтисод қилинади
  • рақамлаштириш ҳисобига электр энергияси сарфини 2 млрд квт/соатга қисқаради

Бундан ташкари, Президент пандемия масаласига тўхталди:

«Яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб, илтимос қилмоқчиман. Ўтган даврда жуда катта тажриба орттирдик. Кейинги пайтларда иқтисодиётимизни тиклаш учун карантин тартибини юмшатдик, лекин касалланганлар ва ўлимлар сони кўпайгани бизни, албатта, катта ташвишга солмоқда«

Шавкат Мирзиеев

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Телеграм каналимиз