Телеграм каналимиз

Республика махсус комиссияси: карантин 15 августгача узайтирилди

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари Республика махсус комиссияси карорига кура жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Унда кура фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ уй шароитида оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидаги талаблар куйилди:

  • давлат органлари ва ташкилотларига:
    • иш жойига фақатгина зарур мутахассисларни жалб этиш
      ходимларни меҳнат таътилига чиқаришни ёки онлайн ишлашини ташкил этишни таъминлаш
    • вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш
    • йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ўтказиш
    • касалланган ходимлар мавжуд бўлса уларга моддий ёрдам ажратиш
  • фуқароларга:
    • тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни чекланади
    • кўча, жамоат жойларида ва маҳаллаларда 3 кишидан ортиқ тўпланмаслик керак
    • тиббий ниқоблар тақиш
    • ижтимоий масофани сақлаш (2 метр)
    • 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш лозим

2020 йил 15 августига қадар куйидаги фаолият турларини тўхтатиш узайтирилди:

  • вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно)
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона)
  • мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар
  • санаторийлар пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари
  • сартарошхона ва гўзаллик салонлари

Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Телеграм каналимиз