2020 йил 27 июльда президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш, божхона ва солиқ тизими бўйича олиб борилаётган ишлар ва масалалар тугрисида йиғилиш ўтказди. Куйида куриб чикилган масалалар билан кискача танишишингиз мумкин:
- Тошкент шаҳрида йил охиригача “Инсофли солиқ тўловчи” тизими шакллантириб, намуна сифатида синаб курилади
- Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди
- 43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартирилади
- яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш даражасини ошириш максадида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бир вилоят мисолида яширин иқтисодиётнинг статистик ҳисоботи жорий этилиши белгиланди.
- ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди
- 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади
- коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилади
- 2021 йилдан бошлаб давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларлар рейтинг натижалари эълон қилиб борилади
Божхона масалаларида:
- Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базасини ишга туширади
- 2021 йил 1 январдан “Божхона аудити” ахборот тизимини жорий этилади
- контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш лозимлиги айтилди
Норасмий бандлик юзасидан:
- Уз-узини банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлаган
- иқтисодиётда банд бўлган 10,5 миллион аҳолининг атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлаятгани айтилди. олдинрок, иқтисодиёт ва саноат вазири, Ботир Хўжаев хам яширин иқтисодиёт 45-46 фоизни ташкил этишини айтиб утган эди.
- Курилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида норасмий бандлик даражаси юқорилиги такидланди
- норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди.
Бундай ташкари, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти маъмуриятчилигини соддалаштириш максадида 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириш, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкинлиги айтиб утилди
“Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу, айниқса, пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур”
Шавкат Мирзиёев
Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.