Телеграм каналимиз

Президент фармони: 400 минг оилага ёрдам пули тарқатилади

​​​​​​​Президент Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонни имзолади.

Унга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган 400 мингдан кўпроқ оилаларга (1.7 млн фукаро) республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

  • моддий ёрдамга муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасига — 200 млрд сўм
  • тез тиббий ёрдам ходимларига (врачлар, фельдшерлар, санитарлар ва ҳайдовчилар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун — 100 миллиард сўм
  • бундан ташкари, Алишер Усмонов томонидан килинган 10 млн АҚШ долларлик ҳомийлик хайрияси хам тез тиббий ёрдам бригадаларини моддий рагбатлантиришга йуналтирилади

Бир марталик моддий ёрдам рўйхатларига киритилган оилаларга 2020 йил 15 августга қадар етказилади

Ҳукуматнинг 2020 йил 30 июльдаги №458 қарорига кўра тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

  • врач ходимларга – 5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) – 4 млн сўм;
  • ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

Бундан ташкари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Бундан олдинрок бир нечта иктисодчилар ахолига моддий ёрдам ахамияти хакида хам гапириб ўтишган эди. Қуйида сиз иқтисодчи Бехзод Хошимовнинг бу борада билдирган фикрлари билан танишишингиз мумкин:

Айтиш жоизки, ахолига пул таркатиш тажрибаси жаҳонда ва кўшни давлатда кўлланилиб келиняпти. Аммо, уни бизнинг давлатимизда пластик карточкада, электрон кўринишида, эмас, накд пул куринишида таркатилиши накадар максадга мувофиклиги ва эффективлилиги буйича саволлар тугилади, албатта. Айникса, 2020 йилни «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» эканлигини инобатга олсак.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Телеграм каналимиз