Якинда “Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) билан савдони ривожлантиришга маблағларни жалб қилиш бўйича 8 млн долларлик молиялаштириш линиясига келишув имзолагани тугрисида хабар берилган эди. Эндиликдан тадбиркорлар учун ушбу маблаглар хисобидан кредит линиялари таклифи бериляпти: “Трастбанк” шариат қоидалари асосида Муробаҳа шартномасини тузиш орқали 8 фоизлик устама билан 1 йил муддатгача кредит таклиф қилади.
Муробаҳа шартномаси нима?
- Муробаҳага олинаётган молнинг нархи нафақат ушбу молнинг таннархи, балки уни олиб келиш билан боғлиқ бошқа бевосита қўшимча харажатларни ҳам инобатга олади
- Маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки олиб келиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги харажатлар (масалан, офис ижараси, маъмурият ёки ходимлар маоши) муробаҳа доирасида олинаётган маҳсулот нархига қўшилмайди
- Муробаҳа шартномаси тузиб бўлингандан кейин қилинган харажатлар ҳам муробаҳа битими доирасида олинаётган мол нархига қўшилмайди;
- Шунингдек, муробаҳа шартномаси доирасида олинган мол мижозга тақдим этилгандан кейин (мижоз томонидан) қилинган харажатлар ҳам муробаҳа нархига қўшилмайди
- манба
Кушимча маълумотларни Трастбанк расмий сайти, банк телегарм канали ва +998 (78) 140-00-88 раками оркали олишингиз мумкин.
Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.