UzAuto Motors фаолиятида ва нарх шакллантиришида бир неча конунбузарлик аломатлари борлиги маълум килинди
Аввалрок Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ташликотга нисбатан текширув бошлагани айтилган эди.
Текшириш жараёнида UzAuto Motors томонидан автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда қонун бузилиш аломатлари аниқланган ва куйидаги бошлангич хулосалар килинган:
- автомобилларнинг бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритилган
- корхонанинг реклама харажати автомобил нарх шакллантиришига асоссиз киритилган
- кредитга боғлиқ харажатлар нотўғри киритилган
- айрим дилерларга бошқаларига нисбатан имтиёз ва енгилликларни берилган
- янги дилерлар билан шартнома тузишда турли тусик ва мураккабликлар яратилган (масалан, янги дилер олдиндан 10 млрд сўм миқдорида тўлов ўтказиш шарти киритган)
- акция асосида муддатли тўлов асосида сотишни UzAuto Motors АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган, бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган
Бунга хулосага нисбатан UzAuto Motors расмий баёноти хам чикди.
Миллий Тикланиш партияси автомобиль ойнасини корайтириш (тонировка) ни бепул килиш таклифини киритди
Бугунги кунда автомобиль ойналарини қорайтириш Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарорига бир йил учун орқа ва олд ён ойналар учун 50 БХМ (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун 10 БҲМ (2 230 000 сўм) миқдорида туради.
Ахоли, айникса, хайдовчи учун кулайлик яратиш максадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Вазирлар Махкамасига ҳукуматнинг 2019 йил 3 августдаги 646/3508-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли карорига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлади.
Тошкентда Исизу автобуслари урнига Хитойнинг газда юрадиган автобуслари катнови йулга куйиляпти
- Тошшаҳартрансхизмат таркибидаги хусусий корхона томонидан Хитойнинг Yutong Hongkong LTD компаниясида ишлаб чикарилган газда харакатланадиган 9 автобуслар синаляпти
- Автобус 52 нафар йўловчига сигимига эга, ўриндиқлар сони 30 та ва 150 минг кмли кафолатга эгалиги айтиляти
Пойтахт АЁКШ ларида 1 августдан бошлаб бензин нархи 400-700 сум атрофида ошди
- Бугунги кунда уртача нархлар куйидагича
- Аи-80 – 4300-4600 сум
- Аи-92 – 5200-6000 сум
- Шу йил апрель ойида нефт нархи тушиши окибатида Аи-92 (4500 сум), Аи-95 нархида пасайиш кузатилган эди
Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.