Президентнинг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сон қарори асосида 2020 йил 30 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 459-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кура сув таъминоти оғир ҳудудлардаги ахоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратади.
Субсидия шартлари ва туланадиган сумма куйидагича:
- қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерни фойдаланишга киритиш учун (хар гектарига)
- харажатларнинг 50 фоизи
- 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
- аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган вертикал қудуқни бурғyлаш ва ишга туширишга (ҳар бир қудукка)
- хар метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан
- 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
- камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга
- харажатларнинг 70 фоизи
- 120 млн сўмдан ошмаган микдорда
Субсидиялар 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси, 2022 йилдан бошлаб – Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Бундан ташкари ҳар йили 1 апрель ва 1 авryстга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғyланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантирилади.
Батафсил маълумот билан Норма.уз сайтида танишишингиз мумкин.
Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг