2020 йил 12 август куни Транспорт вазирлиги томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори лойихаси мухокамага куйилди.
Лойихада куйидаги таклифлар берилган:
- йўл босиш йиллик лимити киритиш
- автотранспортни янгисига алмаштириш камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга ошириш
- автотранспортлар “E-IJRO AUKSION” оркали аукционда сотилиши
- ортиқча хизмат авторанспортлари 2021 йил 1 январгача аукционда сотилиши
- 2021 йил 1 январгача автотранспортлар GPS навигатор билан таъминлаш
- куйиладиган лимитларни кузатиб бориш буйича дастурий таъминот ишлаб чикилади
- 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилиши
ва бошка таклифлар берилган.
Таклиф килинган йўл босиш йиллик лимитилари куйидагича:
Хизмат кўрсатиш тури | Ишнинг сменалиги (соатларда) | йиллик лимит |
Шахсан бириктирилган автотранспортда 2 сменада | 14 | 36 500 км |
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1,5 сменада | 10 | 27 720 км |
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1 сменада | 7 | 24 640 км |
Навбатчи автотранспортда 1,5 сменада | 10 | 24 640 км |
Хокимлар учун | 54 020 км | |
Хоким ўринбосарларига | 36 036 км |
Карор лойиҳаси 2020 йил 27 августга қадар муҳокамада бўлади. Ушбу карор лойихасига уз муносабатингизни ушбу хавола оркали утиб колдиришингиз мумкин.
Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.