Телеграм каналимиз

UzAutoMotorsга нархларни 3 млндан 19 млнгача тушириши белгиланди

Олдинрок Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAutoMotors фаолиятида Рақобат тўғрисидаги қонун талаблари бузилиши юзасидан текширув бошлагани ва бошлангич айбловлар тугрисида хабар берилганди.

Бугун ушбу иш UzAutoMotors вакиллари иштирок эта олмаслигига карамай кумитада ваколат доирасида куриб чикилди. Махсус комиссияси текширувлари компания автомобил нархларини ассоссиз 10,29% га оширганини тасдиқлади. Бу автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача ошишига олиб келган.

Комиссия бугундан бошлаб автомобиль нархларининг асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, камайтирилган нархларда сотиш бўйича UzAutoMotors га топширик берди.

Нархлар куйидагича пасайтирилиши кутиляпти:

  • Spark LS M/T модификацияси – 3 002 010 сўм 
  • Spark LT A/T модификацияси – 3 563 704 сўм
  • Nexia 3 LТ M/T модификацияси – 3 112 039 сўм
  • Nexia 3 LTZ A/T модификацияси 3 792 325 сўм
  • Cobalt LТ M/T модификацияси – 4 404 493 сўм 
  • Cobanl LTZ A/T модификацияси – 10 526 707 сўм
  • Gentra SX M/T модификацияси – 13 825 248 сўм
  • Gentra SX M/T CNG модификацияси – 13 718 618 сўм 
  • Gentra CDX A/T Plus модификацияси – 19 806 932 сўм;
  • Damas DLX модификацияси – 15 458 984 сўм
  • Damas VAN модификацияси – 15 746 315 сўм 
  • Damas Labo модификацияси – 13 052 930 сўм 

Шу билан бир каторда, март ойидан бошлаб янги сотилган автомобил эгалари билан қайта ҳисоб китоб қилиш курсатмаси берилди.

Таъкидлаш жоизки, UzAutoMotors ушбу карорни судда кайта куриб чикилишини сураши, бу эса жараённи яна узайтириши мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Телеграм каналимиз