Телеграм каналимиз

Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилади

Президентнинг 02.03.2020 йилда қабул килинган ПФ-5953-сонли «Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга ошириладиган давлат дастури тўғрисидаги фармонида ОТМда ўқийдиган талабаларга тегишли бир неча масалалар кўриб чиқилган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 марта қисқартирилади
  • Давлат ОТМларида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш квоталари босқичма-босқич 2 бараварга оширилади
  • Давлат ОТМларида контракт-шартнома асосида укийдиган талабаларига контракт туловларини ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба булиб тулаш имкони берилади
  • 2020 йил 1 августга кадар масофавий укитишни амалга ошириш тартиби ишлаб чикилади, онлайн укитиш платформалари жорий этилади

Таълим кредитлари билан бу ерда танишишингиз мумкин

Эслатиб ўтамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ
Телеграм каналимиз