Байрам кунлари да метро текин бўлади
2020 йил 30 август кунидан Тошкент метрополитени янги йўналишлари ишга тушурилган эди. Транспорт Вазирлиги Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август, 1 ва 2 сентябрь кунлари метродан бепул фойдаланиш мумкинлигини маълум килди.
Қирғизистон чегараларини очмоқда
Kun.uz нашри маълумотига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирзиғистонга чекловларсиз киришлари мумкин. Бунга Кирғизистон махсус комиссиясининг Ўзбекистонни барқарор эпидимеологик давлатлар қаторига қушгани асос бўлган.
Президент лицензилаш бўйича фармон имзолади
“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда бир неча фаолият турлари учун лицензия олиш талаби бекор бўлиши келтирилган. Жумладан:
- 2021 йил 1 январдан бошлаб
- 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
- 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади
- 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартибига ўтказилади
- 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилади
- 115 та лицензия ва рухсат бериш амалиёти соддалаштирилади
- 2021 йил 1 январдан бошлаб
- кредит бюроларига кредит алмашинувини амалга оширишга рози банклар сони бўйича чеклов бекор қилинади
- дори-дармон сотувчи юридик шахслар хар бир филиали учун лицензия олмай, филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш орқали расмийлаштирилади
- алкоголь маҳсулотлари сотувчи дўконлар учун, овқатланиш жойларида алкоголь сотиш ҳуқуқи учун рухсатнома Давлат Солиқ қўмитасини хабардор қилиш тартибига ўтказилади
Хабардор қилиш тартибига ўтказилган йўналиш бўйича фаолият юритятган субъектлар кайта хабардор қилиши шарт эмас
Ёш оилаларга уй-жой ажратиш тартибига ўзгаришлар киритилди
2020 йил 27 август куни “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 521-сон ҳукумат қарорига қабул килинди
Унга кўра ёш оилаларга уй-жойларга:
- имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланди (олдин 3 йил)
- дастлабки 5 йилда ҳар йили кредит фоизи ставкаси 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади
- ссуда ва фоизларни қайтармаган ёш оилаларга бир иш кунида нотариус орқали ёзма билдиришнома юборилиш тартиби белгиланди. Талабнома бажарилмаганда, нотариус МИБга ундириш учун ижро хати юборади.