Тенгебанк Ватанимиз мустақиллик байрами муносабати билан «DRIVE+» акциясини эълон қилади. Ўзбекистон фуқаролигига эга 21-60 ёшгача бўлган жисмоний шахслар қуйидаги шартлар асосида банкнинг дилер-ҳамкорларидан юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларга автокредит расмийлаштиришлари мумкин:
- миқдори: 400 млн сўмгача
- муддати: 4 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
- фоизи: йиллик 22%
- бошланғич тўлов: транспорт воситасиниг камида 30 фоизи миқдорида
Такдим этиладиган ҳужжатлар:
- қарз олувчиларнинг паспорти
- қарз олувчиларнинг иш жойидан охирги 6 ойлик даромади тугрисида маълумотнома
- автомобиль хариди шартномаси
- таъминот ҳужжатлари
Кредит бўйича қарзни муддатидан олдин қоплаганда қўшимча жарима ва комиссиялар мавжуд эмас
Тўловлар аннуитет тўлови шаклида ҳисобланади. Фоизлар кредитнинг жорий қарздорлик бўйича ҳақиқий қолдиғига нисбатан ҳисобланади
Эслатма: кредит расмийлаштиришда суғурта ва нотариус харажатлари бўлиши мумкин
Тўликрок маълумотни банк расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 120-97-90 ракамлари оркали олишингиз мумкин.