2020 йил 3 сентябр куни “Uzbekistan Airways” АЖ чет давлатларга мунтазам авиапарвозлар босқичма-босқич тикланиши тўғрисида маълумот берди. Қуйида тикланятган парвозлар рўйхати ва талаблар билан танишишингиз мумкин:
- Тошкент-Дубай-Тошкент – 4 сенятбрдан (ҳар жума)
- Тошкент-Франкфурт-Тошкент – 10 сентябрдан (ҳар пайшанба)
- Тошкент-Олмаота-Тошкент – 11 сенятбрдан (ҳар жума)
- Тошкент-Бишкек-Тошкент – 14 сентябрдан (ҳар душанба)
- Тошкент-Истанбул-Тошкент (4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28, 30 сенятбрь кунлари)
Йўловчиларга қўйиладиган талаблар ва амаллар:
- инглиз ёки рус тилида Covid-19 дан манфий натижа билан топширилган тест натижаси (ПСР усули билан) парвоздан камида 72 соат олдин тақдим этилади
- Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Германиядан қайтгач, Covid-19 бўйича манфий тест натижасига эга шахслар ўзини 14 кун изоляция қилиши зарур
- Ўзбекистон фуқаролари доимий яшаш жойида
- чет эл фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтган жойида
- парвоздан сўнг аэропортда текширувдан ўтиш
Касаллик аниқланган шахслар даволаш учун касалхоналарга ётқизилади
Эслатма: бораятган давлатингизда чет элган келган шахсларга қўлланиладиган санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар билан танишишни унутманг