Телеграм каналимиз

Авиақатновлар босқичма-босқич тикланади

2020 йил 3 сентябр куни “Uzbekistan Airways” АЖ чет давлатларга мунтазам авиапарвозлар босқичма-босқич тикланиши тўғрисида маълумот берди. Қуйида тикланятган парвозлар рўйхати ва талаблар билан танишишингиз мумкин:

  • Тошкент-Дубай-Тошкент – 4 сенятбрдан (ҳар жума)
  • Тошкент-Франкфурт-Тошкент – 10 сентябрдан (ҳар пайшанба)
  • Тошкент-Олмаота-Тошкент – 11 сенятбрдан (ҳар жума)
  • Тошкент-Бишкек-Тошкент – 14 сентябрдан (ҳар душанба)
  • Тошкент-Истанбул-Тошкент (4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28, 30 сенятбрь кунлари)

Йўловчиларга қўйиладиган талаблар ва амаллар:

  • инглиз ёки рус тилида Covid-19 дан манфий натижа билан топширилган тест натижаси (ПСР усули билан) парвоздан камида 72 соат олдин тақдим этилади
  • Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Германиядан қайтгач, Covid-19 бўйича манфий тест натижасига эга шахслар ўзини 14 кун изоляция қилиши зарур
    • Ўзбекистон фуқаролари доимий яшаш жойида
    • чет эл фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтган жойида
  • парвоздан сўнг аэропортда текширувдан ўтиш

Касаллик аниқланган шахслар даволаш учун касалхоналарга ётқизилади

Эслатма: бораятган давлатингизда чет элган келган шахсларга қўлланиладиган санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар билан танишишни унутманг

Телеграм каналимиз