Телеграм каналимиз

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш муддати қисқартирилади

2020 йил 3 сентябрда Ҳукуматнинг 535-сонли “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани билдирилди. Ундаги кадастр паспортини расмийлаштириш муддати, суммасига оид изоҳ билан қуйида танишинг:

  • кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти электрон шаклда расмийлаштирилади
  • кадастр паспортига тегишли тўлов миқдори Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади, тўлов 1 ой ичида амалга оширилиши керак
  • кадаст паспорти Давлат хизматлари марказига, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинади

Кадастр паспортини тайёрлашнинг янги муддатлари қуйидагича белгиланди:

  • кўчмас мулкнинг турар жойига оид қисми:
    • кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунида (олдин 7 кун)
    • якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунида (олдин 10 кун)
  • кўчмас мулкнинг нотурар жойига оид қисми (олдин 10-45 кун):
    • 100 кв. м. гача майдон – 5 иш кунида
    • 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача майдон – 7 иш кунида
    • 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача майдон – 10 иш кунида
    • 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача майдон – 15 иш кунида
    • 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача майдон – 20 иш кунида
    • 50000 кв.м. дан ортиқ майдон – 25 иш кунида

Кадастр паспорти 3 кун ичида бепул расмийлаштириш ҳолатлари:

  • паспорти бор, реконструкция ва қўшимча қурилиш қилинмаган кўчмас мулк ёки унинг қисми бегоналаштирилганда
  • ўзрагиш киритилмаган, паспорти бор кўчмас мулк тоифаси ўзгарганда
  • кадастр паспорти йўқолган ёки яроқсиз холга келганида

Кадастр паспортини бериш хизматини тўлови миқдори Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

Кадастр паспортини қоғоз шаклида Давлат хизматлари маркази орқали олинади.

Бундан ташқари, фуқароларни номидаги шахсий турар жойи тўғрисидаги маълумотнома учун тўлов миқдори БҲМнинг 20 фоизидан 3 фоизигача (04.09.2020 ҳолатида 6690 сўм) туширилди.

Телеграм каналимиз